Куни кеча Ўзбекистон миллий университетида ушбу ғолиб талабаларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, вазир ўринбосари Расулжон Ҳакимов, Ўзбекистон миллий университети ректори Ином Мажидов, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, Математика институти илмий ходими Беҳзод Қурбонбоев, ЎзМУ проректорлари ва  профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда ғолибларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу олимпиадада 55 давлатдан 592 нафар талаба иштирок этган. Жумладан, АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Польша, Исроил, Греция, Испания, Австралия, Франция каби давлатларнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талабалар қатнашган мазкур олимпиадада вакилларимиз юқори натижа кўрсатиб, 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритишди. Ғолибларнинг 11 нафари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети математика факультети талабаларидир.