Тошкент шаҳрининг "Юнусобод спорт мажмуаси"да ўтказилган мусобақада спортчилар  Таэквондо  ITFнинг шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул, селдефенс йўналишилари бўйича ўзаро баҳслашди. Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Таэквондо ITF миллий ассоциацияси ҳамкорлигида  ўтказилган ушбу мусобақада 3000га якин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоа аъзолари яна бир бор кўрикдан ўтказилиб, 2022 йил 8-12 декабрь кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубогига ва 2023 йил 13-14 август кунлари  АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида  ўтиши режалаштирилган  Халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб берди. 

Мусобақа якунига кўра,  умумжамоа ҳисобида ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1- ўрин - Тошкент вилояти

2- ўрин - Тошкент шаҳри

3- ўрин - Бухоро вилояти

4 -ўрин - Сурхандарё вилояти