31 март куни Тошкент давлат транспорт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш спорт тури бўйича “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги” спорт мусобақаларига старт берилди.
"Вазир кубоги" кураш спорт мусобақаларида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 15 та жамоа иштирок этишмоқда.
Шунингдек, 8 вазнда қизлар, 7 вазнда йигитлар ўртасида жами 15 вазнда бўлиб ўтаётган мусобақаларда 220 нафар курашчи талабалар баҳсга қизғин киришган.
Мазкур мусобақалар 6 нафар халқаро ва республика тоифасидаги ҳакамлар томонидан бошқариб борилмоқда.
Кураш мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бугун — 2 апрель куни тақдирланади.