Киберхавфсизлик йўналиши бўйича шуғулланувчи "Imperva Red" компанияси томонидан "Google Chrome" ва "Chromium" базасидаги барча браузерларда "CVE-2022-3656" деб номланган заифлик аниқланди. Аниқланган ушбу заифлик 2 миллиард фойдаланувчилар маълумотларини хавф остига қўйган.
Ўз "Google Chrome" браузерингиз янгиланишларини (108 ёки 109 версиялари) ўрнатиш орқали ушбу заифликни бартараф этишингиз мумкин.