Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда.
17 августь ҳолатига кўра, зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.
Тиббий ниқоб — Андижон ва Наманган вилоятларида 1 000 сўмдан, Тошкент шаҳрида 6 000 сўм.
Антисептик гель — Андижонда 700 сўм бўлса, Тошкент вилоятида 10 000 сўмгача.
Биринчи навли ун — Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 500 сўмни ташкил этмоқда.
Қолипли нон — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида 1 250 сўм, Навоий, Наманган, Тошкент вилоятларида 2 000 сўм.
Макарон — Қорақалпоғистон Республикасида 2 500 сўм, Бухоро вилоятида 19 000 сўм.
Шакар — Андижон вилоятида 4 000 сўм, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 000 сўм.
Ўсимлик ёғи — Наманган вилоятида 9 000 бўлса, Бухорода 14 000 сўм.
Хўжалик совуни — Фарғонада 1 000 сўм, Бухорода 500 сўм.
Тухум — Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1100 сўм.
Мол гўшти — Қашқадарё вилоятида 40 000 сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 000 сўм.
Қўй гўшти ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 000 дан 70 000 сўмгача.
Товуқ гўшти — Андижон вилоятида 11 000 сўм, Тошкент шаҳрида 24 000 сўм.
Гуруч — Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 000 сўмдан, Тошкент шаҳрида 14 500 сўмдан.
Картошка — Сурхондарё вилоятида 2 000 сўм, Тошкент вилоятида 5 000 сўм.
Пиёз — Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилоятида 2 500 сўм.
Сабзи — Сурхондарёда 800 сўм, Тошкент шаҳрида 3 000 сўмгача.
Саримсоқ пиёз — Қашқадарёда 10 000 сўм, Тошкент вилоятида 11 000 сўмдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 70 000 сўмгача сотилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
матбуот хизмати