Унинг майдони тахминан 76,4 квадрат километрни ташкил этади, деб хабар беради Gizmodo.
Катта муз бўлаги Гренландия музлик қалқонини Шимолий Муз океани билан боғлаб турувчи Петерман музлигидан ажралиб чиққан. Олимлар бир неча йилдан бери бу ҳодиса юз беради, деб ҳисоблашаган, чунки 2019 йилдан буён музликда беқарорликдан дарак берувчи ёриқларнинг пайдо бўлиши ва аста-секин кенгайишини кузатиб келишган.
Спутник тасвирлари якуний узилиш 3 август куни содир бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга, тадқиқотчилар жараён давом этиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Уларнинг баҳолашича, яқин вақт ичида музликдан яна камида иккита йирик бўлак ажралиб чиқиши мумкин.
Янги ҳосила “музли орол” деб аталадиган камёб айсберглар турига киради. Улар катта майдони ва нисбатан текис юқори юзаси билан ажралиб туради. Бундай музли ороллар муз шельфлари ва сувда сузиб турган музликларининг бир қисми узилиб кетиши натижасида ҳосил бўлади.
Бундай музли ороллар Гренландиянинг шимоли-ғарбий қисмида, шунингдек, Канаданинг Элсмир ороли яқинида учрайди. Улар ажралиб чиққандан сўнг океанда йиллаб сузиб юриши, вақт ўтиши билан емирилиб, кичикроқ бўлакларга парчаланиши мумкин, деб хабар берди korrespondent.net.