Грецияда 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи Афинадан 80 километр узоқликда жойлашган Эвбея оролида бўлган, дея маълум қилди Афина университети сейсмологик лабораторияси.
Зилзила манбаи ўн километр чуқурликда жойлашган. Сейсмик ҳодиса маҳаллий вақт билан 8:26 да содир бўлган, деб хабар беради ria.ru.