Айримларнинг аҳволи оғир, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.
Тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган 270 нафар йўловчи фожиа жойидан эвакуация қилинди. Улар Салоникига автобусларда жўнатилди.
Ҳалокат ярим тунда Лариса шаҳри яқинида юз берди. Иккала поезд ҳам ҳозирча номаълум сабабга кўра бир йўл бўйлаб бир-бирига қараб ҳаракатланаётган. Тўқнашув шунчалик кучли бўлдики, бир нечта вагонлар ёниб, рельсдан чиқиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамлар ойналари синган деразалар орқали ташқарига чиқишган. Темир йўллардан 100 метр узоқликда ғилдираклар ва поез бўлаклари сочилиб кетган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда, деб хабар беради mir24.tv.