Бу ҳақда чоршанба куни  ERT NEWS телеканали ўт ўчириш хизмати расмий вакили Василиса Ватракоянниса маълум қилди.

“Айни дамда 36 кишининг ҳалок бўлгани аниқланди. 85 киши жароҳат олди. Улардан 66 киши ёрдам учун шифохоналарга етказилди, 6 нафари реанимация бўлимида”, деди Ватракоянниса.

Аввалроқ  Hellenic Train нашри воқеа вақтида йўловчи поездида 350 га яқин одам бўлганини хабар қилган эди. ERT1 телеканалига кўра, улардан 270 нафари жабрланмаган ва эвакуация қилинган.

Ўт ўчирувчиларнинг хабар беришича, поездларнинг биринчи вагонлари тўлиқ эзилган, кучли зарба натижасида ғилдираклар ва вагон деталлари бўлаклари темир йўлдан 100 метр масофага сочилиб кетган. Иккала поезд ҳам ҳозирча номаълум сабабга кўра бир йўлда бир-бирига қараб ҳаракатланган, дейилади tass.ru сайтида.