Сув босган туманлардан 250 дан ортиқ одам қутқариб олинди.
Ноқулай об-ҳаво туфайли ўт ўчирувчилар, хавфсизлик кучлари, ҳарбийлар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари юқори шай ҳолатга келтирилди. Биргина чоршанба куни кечқурун Волосдаги сув босган уйлардан 257 киши қутқариб олинди.
Ҳозирда Волосда 280 нафар ўт ўчирувчи, шунингдек, табиий офатларга қарши курашда иштирок этадиган республикадаги барча махсус бўлинмалар ходимларининг 50 фоизи иш олиб бормоқда. 99 та автомашина жалб қилинган.
Фессалиянинг маъмурий маркази бўлган Волос порт шаҳри аҳолисининг 80 фоизи кучли ёғингарчилик туфайли электр энергиясиз қолди, бир қатор кўчалар, уйлар ва машиналар сув остида қолди, деб хабар беради mir24.tv.