Ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, бир кишини девор босиб қолган, оқибатда у ҳалок бўлган, унинг жасади аллақачон вайроналар остидан олиб чиқилган.
Сешанба куни эрталаб маҳаллий Крафсидонас дарёсида сув сатҳи уч метрга кўтарилди, шаҳарнинг бошқа ҳудудини ҳам сув босиши хавфи бор.
Ёғингарчилик туфайли шифохоналардан бирининг ертўласи, яқин атрофдаги бир қанча қишлоқлар ҳам сув остида қолган, у ерда электр таъминотида узилишлар мавжуд, деб хабар беради ria.ru.