Мавсумий ОРВИ ва гриппнинг кузда тарқалиши коронавирус пандемияси билан қўшилиб кетиши мумкин. Мутахассислар бу ҳақда огоҳлантирмоқда.

Москва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош мутахассиси Андрей Тяжелников «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида COVID-19 дан гриппни қандай ажратиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

«Агар ҳароратингиз 40 градусгача кўтарилса, беҳоллик, оғриқ ҳис қилсангиз, бу грипп. Коронавирус учун характерли аломатлар ҳидни, таъмни йўқотишдир» Шу билан бирга, мутахассис коронавирус инфекцияси шу пайтгача жуда кам ўрганилганлигини таъкидлади. Унинг белгилари ва аломатлари турли йўллар билан намоён бўлиши мумкин.

«Бу касаллик тўлиқ тушунилмаган. Биз ўпка тўқималари ўта жиддий шикастланган, аммо касаллик аломатсиз кечган беморларни кўрдик. Биз соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан жиддий касал бўлган, аммо умуман пневмония бўлмаган касалларни ҳам кўрдик», — деди мутахассис.