Президентимизнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутахассислар ҳар бир таълим ва соғликни сақлаш муассасасида ходимларни эмлаш чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, бу қарорда шу йилнинг сентябрь ойида:

-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи;
-ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши ҳам кўзда тутилган.