Унинг аниқлик киритишича, бошқа, жумладан, Фордо ва Аракда жойлашган объектлар, шунингдек, Бушер атом электр станциясида ҳеч қандай зарар аниқланмаган.

“Фордодаги ёнилғи бойитиш иншоотида ёки қурилаётган Хондабдаги оғир сув реакторида ҳеч қандай зарар қайд этилмаган. Бушеҳр атом электр станцияси сўнгги ҳужумлар нишони бўлмаган ва улар томонидан зарар кўрмаган. Худди шу нарса Теҳрон тадқиқот реакторига ҳам тегишли”, дея таъкидлади Гросси.

Унинг сўзларига кўра, Исфахонда тўртта бино, жумладан, кимёвий лаборатория ва уранни қайта ишлаш иншоотига зарар етган.

Аввалроқ Эрон Атом энергияси ташкилоти вакили Беҳруз Камолвандий Исфаҳондаги ядро иншоотдаги омборларда ёнғин чиққанини маълум қилганди. Шунингдек, у Фордодаги ядровий иншоотга берилган зарбалар қисман зарар келтирганини айтди, деб хабар беради gazeta.ru.