Айни пайтда Украина Миллий Ислоҳотлар Кенгаши ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллаб турган Саакашвили Европадаги ҳар қандай йирик давлатнинг бош вазири лавозимига номзод бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

“Аммо биз бу ҳақда гаплашмаслигимиз керак, лекин Грузия мамлакат сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Иванишвили (Бидзина Иванишвили, Грузияда ҳукмрон Грузия орзуси партиясининг асосчиси) менинг исмим дунё радарларидан йўқолишини хоҳлаган. Мен барча дунё радарларида жуда аниқман, лекин мени йўқотиш ортида Грузия жаҳон радарларидан ўчиб кетиши мумкин. Бунга қарши тезкор ҳаракат керак. Ушбу сайловларда Иванишвили режими якунланиши лозим ”, деди у.

Июль ойида Саакашвили Грузия ҳукуматининг қонунийлигини тан олмаслигини ва октябрь охирида мамлакатда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида фаол иштирок этишини эълон қилди. Шундан сўнг Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Тбилисидаги элчиси Игор Долговни чақиртириб, бундай баёнотларни тушунтиришга ундади.

Ўз навбатида, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Тбилисидан «айрим сиёсатчилар» сўзларини мамлакат позицияси сифатида қабул қилмасликка чақирди ва ҳамкорликни таклиф қилди.

Грузия бир неча бор Киевнинг Саакашвилини янги лавозимга тайинлаш қароридан норозилигини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили 2013 йилда Грузияни тарк этиб, Украинада сиёсий фаолиятини бошлаганди. Аммо у тез орада Украина фуқаролигидан маҳрум қилинди ва мамлакатдан чиқариб юборилди. Зеленский Украина президенти бўлганидан кейин, Саакашвилига паспорт берилиб, қайтиб келишига рухсат берилган. Апрель ойида Украина раҳбари сиёсатчига бош вазир ўринбосари бўлишни таклиф қилди. Бироқ, охир-оқибат, Саакашвили Миллий Ислоҳотлар Кенгаши ижроия қўмитасини бошқаришга рози бўлган.