У Шови тоғ курортидаги фожеа юз берган ҳудудга ташриф буюрди. У ердан аллақачон вертолётлар ёрдамида 210 киши эвакуация қилинган.

“Афсуски, қурбонлар сони етти нафарга етди. Вазият жуда мураккаб. Коттежлар жойлашган жой бутунлай кўчки остида қолган”, — деди Гарибашвили. Унинг қўшимча қилишича, қидирув ишларига Мудофаа вазирлиги кучлари жалб этилади. 7 август, душанба куни Грузияда Шовида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни эълон қилинади.

Ҳодиса 3 август куни юз берди. Кўчки Шови дам олиш масканида юзага келди, дарё бўйида жойлашган, дам олувчиларга мўлжалланган коттежларни вайронага айлантирди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, беш миллион куб метрдан ортиқ қаттиқ масса ҳаракатга келган. Табиий офат кучли ёмғир ва музликларнинг интенсив эриши оқибатида юзага келди, деб хабар берди mir24.tv.