Тоғли Шови қишлоғида қидирув ишлари давом этмоқда. У ерда 400 дан ортиқ ҳарбий ва қутқарувчилар ишламоқда. Ички ишлар вазирлиги яна саккиз киши бедарак йўқолганлигини маълум қилди.
3 август куни тоғли Шови қишлоғида кўчки юз берди. Табиий офат оқибатида кўприклар вайрон бўлди, йўллар, машиналар зарар кўрди. Табиий офат ҳудудидан 200 дан ортиқ одам вертолётларда эвакуация қилинди, деб хабар беради mir24.tv.