Бугун Халқаро эксперт Нурафшон шаҳрида бўлиб, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Абдусатторов билан учрашди. Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда соҳани таҳлил қилиш ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ҳамкорликнинг ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мақсад — Ўзбекистон Республикасида жисмоний ҳамда юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Ушбу икки томонлама учрашув чоғида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ҳамкорликнинг ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро эксперт томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро эксперт қўшма лойиҳа доирасида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси, Давлат хизматларини кўрсатишда стандартлар ва тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади.

Халқаро эксперт Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳасининг 2021 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан жалб этилган.

Шунингдек, халқаро эксперт Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишди, дея хабар беради ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.