Музокараларда “Катта кўрфаз” ҳудудидан юртимизга туристларни жалб этиш мақсадида Гуанчжоу шаҳридан авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболлари, 2024 йилда туризм соҳасида қўшма тадбирлар масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, томонлар Гуанчжоу туризм ярмаркасида Ўзбекистон миллий стенди билан иштирок этиши юзасидан келишувга эришди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Маълумот учун: “Катта кўрфаз” — Хитойдаги иқтисодий ҳудуди бўлиб, у Гонконг, Макао ва жанубий Гуандундаги 9 йирик шаҳарни (Гуанчжоу, Шенчжен, Чжухай, Донгуан, Чжуншан, Фошан, Хуейчжоу, сзянмен ва Чжатсин) ўз ичига олади.