Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш иссиқлигини ўтказмайди. Иҳотазорлар барпо этишда, асосан, гужумдан фойдаланилади.

Гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозиядан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда ҳам асқотади.

Ёзнинг саратонида қуюқ соя бериб, офтоб нурини ўтказмайди. У карбонат ангидрид газини ютиб, кўп миқдорда кислород ишлаб чиқаради, ноорганик чангларни тутиб, ҳавони тозалайди.

Бу хусусияти воҳанинг кескин континентал иқлим шароитида ҳам инсоннинг ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратади.

Гужум дарахти илдизи ва уруғидан кўпаяди. У садақайрағоч, яъни қорамон дарахтига пайванд қилинса, сизот сувларига чидамлилиги янада ортиб, умри узаяди.