Фестиваль республика бўйлаб 5 кун давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши кўзда тутилган.
Жорий йил 10 февраль куни Гулистон шаҳар Чехра паласс меҳмонхонасининг конференция залида “Юксалиш” умуммилий ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фуқаролик жамиятининг ўрни” мавзусида зум конференция ўтказилди.
Конференцияга “Юксалиш” умуммилий ҳаркати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар бўйича ўринбосари раҳбарлик қилдилар. Шундан сўнг спикерлар (видео алоқа орқали) “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, “Ниҳол“ ННТ раҳбари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларнинг миллий асоциацияси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Фаол ҳаёт” ННТ раҳбарлари томонидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Унга кўра, вилоят ҳудудидан кесиб ўтган темир йўл бўйларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, ҳудудни турли чиқиндилардан тозалаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли туман, шаҳар ҳокимлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари иштирокида ўрганишлар олиб бориб, чора-тадбирлар белгиланди. Тадбир давомида Сирдарё, Сайҳунобод, Мирзаобод, Боёвут ва Ховос туманлари, Гулистон ва Янгиер шаҳарлари ҳудудидан ўтувчи темир йўллар бўйлари масъул рахбарларига бириктирилиб, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича топшириқлар берилиши ҳамда ҳудуд учун масъул раҳбарлар амалий ишларни бошлашлари белгиланди.
Фестивалдан мақсад – ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Маълумот учун: Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) томонидан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга ошириладиган Ўзбекистонда “Инновация учун ҳамкорлик” дастури доирасида ўтказилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати