Томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни сақлаш, дўконларга етказиб бериш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехларини ташкил этиш жараёнларини умумлаштирадиган «Томорқа хизмати» кластерлари фаолиятини йўлга қўйишни даврнинг ўзи талаб қиляпти.
Сирдарё вилояти Гулистон туманида 9 та фаолият йўналишини мужассам этган «Агро ҳамкор томорқа хизмати» МЧЖ Кластери ўз фаолиятини бошлади. А.Навоий маҳалласида жойлашган мазкур кластернинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан «Агро ҳамкор томорқа хизмати» га 1 миллиард 960 миллион сўм маблағ ажратилган.
Кластерда ўрта ҳисобда 35-40 та доимий, 100 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилади, деб хабар беради Гулистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.