Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди, деб хабар беради «Дунё» АА.