Шифо масканида даволашдан ташқари коронавирус билан курашаётган беморларнинг руҳиятларини кўтариш, ҳаётга бўлган ишончини ошириш мақсадида турли чора-тадбирлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
«Алпомиш» спорт мажмуасида 400 нафар беморлар учун жой ҳозирланган бўлиб, ҳар бир бўлмага 2 кишидан жойлашади. 20 нафар бемор учун мўлжалланган реанимация бўлими ҳам ташкил этилади.
Шифохона барча замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган, жумладан, кардиомонитор, УТТ ва бошқа аппаратлар билан таъминланган. Шифохона марказлашган кислород тармоғига уланган бўлиб. бир вақтнинг ўзида 400 нафар беморни нафас олиш аппаратлари билан таъминлаш имкнияти мавжуд. Биохимик ва клиник лаборатория ҳамда ПЗР аппаратлари ҳам келтирилган, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.