Қайд этилишича, гуллар Фестивали муносабати билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

  • — Зарафшон кўчасининг «Ҳятт Регенcй Ташкент» меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • — Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
  • — Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Маълумот учун фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади.