Тадбир якунида жами 25 200 АҚШ доллари, 122 000 Қозоқ тенгеси, 123 300 Россия рубли ва 259 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram саҳифасида.