Гурлан туманида янги спорт мажмуаси қурилиши бошланди. Мажмуада  14та спорт тури, жумладан, футбол, волейбол, баскетбол, оғир атлетика, дзюдо, бадиий гимнастика, теннис билан шуғулланиш учун замонавий спорт заллари, теннис кортлари бўлади ва бир вақтнинг ўзида 600 нафар ёш тажрибали мураббийлар қўлида шуғулланиш имконига эга бўлади.

Вилоятнинг чекка туманида барпо қилинаётган йирик спорт мажмуасини йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.

 Рўзимбой ҲАСАН,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.