Осиё кубоги U20 гуруҳ ўйинлари якунига етди. Сўнгги турда Япония Саудия Арабистони термасини (2:1) енгиб, Хитой эса Қирғизистон билан дуранг (1:1) ўйнаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чорак финалда Ўзбекистон – Австралия, Жанубий Корея – Хитой, Эрон – Ироқ, Япония – Иордания баҳсида жаҳон чемпионати йўлламаси эгалари номи маълум бўлади.