Бу ҳақда у Хиросима шаҳрини Америка атом бомбаси билан бомбардимон қилганининг 79 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда БМТ Бош котиби ўринбосари ва Қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакили Идзуми Накамицу томонидан ўқилган мурожаатида маълум қилди.

“Ядро қуроли ва улардан фойдаланиш таҳдидлари нафақат тарих дарсликлари саҳифаларида, балки халқаро муносабатлардаги вазият фонида яна бир бор ўзини намоён қилмоқда”, деди Гутерриш ва бу ҳозир дунё юзма-юз келаётган ҳақиқий таҳдид эканини таъкидлади. БМТ Бош котиби ядро қуроли таҳдидини йўқ қилишнинг ягона йўли – улардан бутунлай воз кечиш эканлигини таъкидлади. “Ядро урушида ғолиблар бўлмайди ва бундай уруш ҳеч қандай шароитда бошланмаслиги керак”, деб хулоса қилди у.

Гутерреш аввалгидек, ўз мурожаатида 1945 йилда Япония шаҳарларини атом бомбасини ташлаган мамлакат сифатида АҚШни тилга олмади.

Хиросима ва Нагасаки атом бомбалари ташланиши АҚШ томонидан Иккинчи жаҳон урушининг охирида Япониянинг таслим бўлишини тезлаштириш учун расман эълон қилинган мақсад асосида амалга оширилган. Бу инсоният тарихида ядро қуролидан жанговар мақсадлар йўлида фойдаланилгани билан боғлиқ ягона мисолдир. АҚШ ҳали ҳам ўзининг маънавий жавобгарлигини тан олмайди ва бундай ҳаракатларни “ҳарбий зарурат” деб оқлайди, деб хабар беради tass.ru.