Мазкур корхона очилишида туман ҳокимлик вакиллари, кекса нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
— Айни пайтда корхонамизда асосан "Аёллар ва ёшлар дафтари"га киритилган 50 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Фаолиятимизни кенгайтириб, янги иш ўринларини яратиш ниятидамиз. Тез кунда корхонамиз ишчи ходимларини 100 нафарга етказамиз, мақсадимиз мамлакатимиз ички бозорига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш, — дейди "Исмат ота ва Саида она" МЧЖ раҳбари, тадбиркор Жамол Маҳмудов.