Бунинг учун Ғузор туманида Ўзбекистон-Канада қўшма корхонаси томонидан 30 миллион доллар инвестиция маблағлари жалб қилиниб, 5 минг гектар фойдаланишдан чиққан ерларда соя етиштириш, қайта ишлаш ва 6 минг тонна соя мойи ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳаси ишга туширилади.

Шунингдек, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси тизимидаги “Косонёғ” АЖ ва “Қаршиёғ” АЖ корхоналари томонидан 6 минг гектар фойдаланишдан чиққан ерларни оборотга киритиб соя етиштирилиб, қайта ишланади.