Бугунги кунда ёшлар билан тизимли ишлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш орқали ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш борасида Ғузор туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча туманда “SUNBULA” касб-ҳунар ўқув маркази иш фаолиятини бошлади.
— Яқинда “SUNBULA LUXE TOURIZM” масъулияти чекланган жамияти шаклида ёшлар ва хотин–қизларни тадбиркорлик ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилди, —дейди ўқув маркази раҳбари Дилафрўз Муҳаммадиева. — Ҳозирги кунда ўкув марказимизда 20 нафар ёшлар ва хотин-қизлар уй ҳамширалиги йўналиши бўйича сертификат олди.