Жорий йилги мавсумда ғузорлик пиллакорлар 1889 қути ипак қуртини парваришлаб, 108 тонна пилла хирмон яратишди. Натижада белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
— Бор-йўғи бир ой давом этадиган мавсум манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашди. Чунки, қурт боқиш энг аввало оилага яхшигина даромад. Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи демакдир, — дейди “Ғузор Агропилла” МЧЖ раҳбари Ҳамза Йўлдошев.
Мавсумда сектор раҳбарлари, ҳокимлик вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, соҳага масъул раҳбар-мутахассис ва агрономларнинг фаоллиги пиллакорларга катта мадад бўлди.