Тадбирда Ғузор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 43-умумий ўрта таълим мактаби директори Ў.И шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган А.Мга дарс соати қўшиб бериш эвазига ундан 200 АҚШ доллари ва 230 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ў.Ига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Ғузор тумани бўлими бошлиғи Дилшод Алимов маълум қилди, деб ёзади туман ҳокимлиги ахборот хизмати.