«Шунчаки ОАВни ўқинг, улар Ҳусановни қандай мақтаётганини кўрасиз! Улар ҳақ! У — топ даражадаги футболчи! Ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Охирги ўйинда ҳам аввалги ўйинда бўлгани каби ажойиб ўйнади. Биз жуда мамнунмиз! — дейди мураббий. — Айниқса, “Арсенал”га қарши ўйиндан сўнг бир ой майдонга тушмаганига қандай реакция билдиргани... Ўшанда унинг машғулотларда қандай тер тўкканини, кийиниш хонасида ўзини қандай тутганини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз — бу Ҳусановнинг қай даражада эканини кўрсатиб беради. Мен одатда футболчилар қийин вазиятга тушиб қолганда ўзини қандай тутишига қараб баҳо бераман...
Ишончим комилки, Ўзбекистонда у ота-онасидан аъло даражада тарбия олган. У Францияда атиги бир неча ой бўлиб, кейин дарҳол “Ман Сити”га, Премьер-лигага тушиб қолди. Бундай кескин ўзгаришларга мослашиш осон кечмайди. Лекин у тўхтаб қолмади: тинглади, ўрганди ва, албатта, бунинг натижасида жисмоний ҳолати жуда аъло даражага чиқди. “Манчестер Сити” узоқ-узоқ йиллар давомида энг топ даражадаги марказий ҳимоячига эга бўлди.