Оқибатда 12-14 декабрь кунлари республикамиз ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳатто тоғларда қалин қор ёғиши мумкинлиги айтилмоқда. Шунингдек, тоғли ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирилмоқда.

“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва бошқа ихтисослаштирилган хизматлар билан ҳамкорликда бўлиши кутилаётган ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрган.

Юқорида қайд этилган кунларда довон йўлига отланишни режа қилган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўриб, сафарга чиқишлари тавсия қилинади.