Иш ҳафтаси охиригача кечалари +20...+25 даража, баъзи жойларда +27 даражагача кўтарилади, кундузи +35...+40 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +42...+43 даража бўлади. Шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. 

Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 24 ва 27-28 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 24 июн куни жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. 

Пойтахтда душанба куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даража атрофида кутиляпти. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда шамол 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. 

25−28 июн кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +20...+25 даража, кундузи 25 июнда +35...+37 даража, 26-28 июнда +37...+40 даража бўлади. 

28 июн куни шарқдан 3−8 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 12−15 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.