Ўтган якшанба куни ҳаво ҳарорати кундузи 27-30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 31-33 даража, Сурхондарё вилоятида 34-36 даража атрофида бўлди.
Бугундан бошлаб салқин ҳаво республикамиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин иш ҳафтасининг охиригача нисбатан қулай бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 30-35 даражагача, баъзи жойларда 37 даражагача исийди.
Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даража кундуз кунлари 32-35 даража бўлади.