Унга кўра, ушбу ҳафта давомида Республика бўйича илиқ ва ассан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ, баъзи жойларда 22 даража илиққача бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 11-12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13-14 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда: бугун ва иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироз ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари 6-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиққача бўлади.