Текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кейинги икки кун ичида (душанба ва сешанба) куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу давр давомида ҳаво ҳарорати кечалари 16-21°, кундуз кунлари 30-35°, жанубда 36-39° атрофида бўлади, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.
Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.