Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 24-26о гача кўтарилади.

4 октябрдан 7 октябргача бўлган кейинги кунларда об-ҳавони антитциклоннинг жануби-ғарбий периферияси белгилайди.

5 октябрда антитциклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13о, кундузи 4-6 октябрда 21-26о, 7 октябрда 23-28о атрофида бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.