Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24о атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.

8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат 13-18о илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 15-20о илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси 3-6о илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда: 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-23о илиқ бўлади.

8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат 14-16о илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 16-18о илиқ бўлади. 10 ноябрга ҳарорат кечаси 3-6о илиққача пасаяди.