Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкун.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25° дан ошмайди.
Кейинги кунларда, иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда.
Республика бўйича қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда.
Кечалари ҳаво 7-10° атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса 25-28° гача аста-секин исийди, бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқоридир.