Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради.
27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида булутли бўлсада, қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади.
27-28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9° илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат 7-12° илиқгача пасаяди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.