Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати 13-15о илиқ, жанубда 18-21о илиқ атрофида бўлади.

Сешанба кунидан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 6-8о га кўтарилади. Кундузи ҳаво ҳарорати сешанба куни – 15-17о илиқгача, сўнг эса 18-20о илиқгача, баъзи жойларда 23о илиқгача кўтарилади.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.

21-22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Бугун ва эртага республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.