Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23°, кундуз кунлари 33-38°, бу ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлади.

Пайшанба ва жума кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари 30-35° гача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.