5 октябрда мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат 25-30 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

6 октябрда нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Пойтахтимизда: ҳаво ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат жума куни 6 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 6 октябрда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-15 даража, кундузи 24-27 даража, 5 октябрда 27-29 даража бўлади, жума куни 6 ноябрда ёмғир пайтида 21-23 даржагача пасаяди, деб хабар беради Гидрометеорология хизмати агентлиги.