Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти ўтган ҳафта якунларига бўйича қитъа футболчиларнинг хориж чемпионатларидаги ўйинларини таҳлил қилиб, ҳафта қаҳрамони номига даъвогарларни эълон қилди.

Шуниси қувончлики, номзодлар рўйхатида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам бор. Ҳамюртимиз 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан тугаган “Женоа”  –- “Верона”  баҳсида заҳирадан майдонга тушиб, мезбонларнинг дастлабки голини киритган эди.

Рўйхатда Шомуродовдан ташқари яна 9 нафар футболчи бор. Улар –Меҳди (“Ювентус”, Италия),  Торемий  (“Челси”, Англия),  Такуми Минамино (“Саутҳемптон”, Англия),  Парвизжон Умарбоев (“Локомотив”, Болгария), Ли Кан Ин (“Валенсия”, Испания), Даичи Камада (“Айнтрахт”, Белгия)  Шаҳоб Зоҳиди (“Заря”,  Украина)  Трент Саинсбери (“Кортрейк” Белгия),  Такумо Асано (“Партизан”  Сербия) ва Жилоан Ҳамад (“Горица” Словения).