Тоғли ҳуддуларда қор ёғади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.
1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади. Аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.
2 март куни нам ҳаво массаси Шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва 12-17° илиқдан юқори бўлмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Натижада ёғингарчиликсиз жуда илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-23° илиққача, жануб ва чўл ҳудудларида 25-27° илиқгача кўтарилади. Бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 10-12° га юқоридир.
Жуда илиқ ҳавонинг шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг
15-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда “Узгидромет” хабар тарқатди.