Бу ҳақда Метеоагент об-ҳаво сайти хабар берган. Прогнозга кўра, унинг кучи 4 баллни ташкил қилади.

Магнит бўрони — бу қуёш чақнашлари натижасида сайёрамизнинг геомагнит майдонининг бузилиши. Бу жараёнлар об-ҳавога сезгир, кексалар ва сурункали касалликларга чалинган одамларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади.

Магнит бўрони кузатилган даврда:

  • Зарарли овқатлардан воз кечинг, ортиқча овқатланманг;
  • қаҳвани ялпиз чойи билан алмаштиринг ва кўп миқдорда сув ичинг;
  • об-ҳаво ёмонлашишидан олдин ва у бошланган куни спиртли ичимликларни ичманг;
  • яхши дам олинг;
  • сурункали касалликлари бўлган одамлар дори-дармонларни захиралашлари керак, чунки об-ҳаво ёмонлашаётганда улар ёмонлашиши мумкин;
  • ётишдан олдин қисқа вақт ичида сайр қилинг.

Апрель ойида яна бир нечта магнит бўронлари кузатилади. 16 ва 17 апрель кунлари ойнинг учинчи бўрони 4 баллгача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг охирги ва энг кучли магнит бўрони 20 ва 21 апрель кунлари прогноз қилинмоқда - унинг кучи 6 баллга этади.